Линклар

Россия Президенти Владимир Путинга кўра, Аҳмад Қодиров Чеченистон Президенти этиб сайлангани чеченларнинг келажакдан умидвор эканларини исботлаган.


Аммо Европа Комиссияси кеча Чеченистонда бўлиб ўтган президентлик сайловларини эркин ва адолатли бўлди, деб ҳисобламаслигини билдирди.
Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти сайловларда ҳақиқий плюрализм бўлмаганидан афсусланиш билдирди.
Шунга қарамай, бугун Россия Президенти сайлов натижаларидан қаноат ҳосил қилганини айтди:
“Менимча, ҳозир Чеченистонда юз бераëтган воқеаларни шарҳлашга ҳожат йўқ. Мен президентлик сайловларининг натижалари ҳақида гапираëтганим йўқ, гарчи улар жуда яхши бўлса ҳам. Аммо гап бу ҳақда эмас. Овоз беришда жуда кўп сайловчилар қатнашганининг ўзи одамлар яхшироқ яшашлари ва республикада ижобий ўзгаришлар юз беришига умид қилишаëтганини кўрсатмоқда”, - деди Путин.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи гуруҳлар ҳам Чеченистон президентлик сайлови адолатли бўлмади, дея танқид қилишди. Қодировниинг асосий рақиблари сайловда қатнашиш имкониятидан маҳрум этилдилар.
XS
SM
MD
LG