Линклар

logo-print

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи гуруҳ Толиблар ҳокимиятдан четлаштирилганидан бери икки йил ўтганига қарамай, афғонистонлик хотин-қизлар аҳволи деярли яхшиланмаганини билдирди.


Халқаро Амнистия ташкилотининг янги ҳисоботида қайд этилишича, Афғонистонда балоғатга етмаган қизларни мажбуран турмушга чиқариш, аëлларни зўрлаш ва уларга қарши зўравонлик қилиш ҳоллари тез-тез рўй бермоқда.
Ушбу ташкилот халқаро ҳамжамиятни Афғонистон полицияси ва Адлия тизимини ислоҳ қилишда хотин-қизларни ҳимоя қилиш масаласига жиддийроқ эътибор беришга чақирди. Халқаро Амнестия ташкилоти шунингдек, Афғонистонда қонун устуворлигини таъминлашга ëрдам бериш учун халқаро тинчликни сақловчи кучларни фақат Кобул эмас, балки мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам жойлаштиришга даъват қилди.
XS
SM
MD
LG