Линклар

logo-print

Ўзбекистонда кўзи ожизларга нисбатан ҳам тазйиқлар ўтказилмоқда


Шайбон Қашқадарё Кўзи ожиз ногиронлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг Косон тумани бўлимига Миллий хавфсизлик хизматининг ушбу тумандаги бўлими ва маҳаллий ҳокимият томонидан тазйиқ ўтказилмоқда.

Кўзи ожизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ушбу жамият Косонда тузилган бўлиб, Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ҳузурида фаолият олиб бормоқда. Жамият раиси Мамасоли Раимовнинг айтишича, жорий йилнинг 20 апрелида ташкил этилган ушбу тузилма бор-йўғи икки ой давомида тинч фаолият олиб борган. Шундан сўнг жамият аъзоларига нисбатан тазйиқлар бошланган. Уларни иғвогарлик, бузғунчилик қилишда айблашаётган экан.

М.Раимовнинг айтишича, жамият фаолият кўрсатишни бошлагандан сўнг туман ҳокимлиги ва ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатувчи марказлар томонидан кўзи ожизларга нисбатан эътиборсизлик кучайган.

«Жамият аъзолари бирор жойга ёрдам сўраб борса, уларга ҳеч қандай кўмак кўрсатилмаётир,- дейди М.Раимов.- Уларга ўз жамиятларинг сизларга ёрдам берсин, дея жавоб қайтарилмоқда».

Мамасоли Раимовнинг ўзи ҳам ногирон – кўзи ожиз. У бошига ёғилаётган маломатлар ҳақида гапирар экан: «Бу қанақа давлат, қанақа тузумки, кўзи ожизларга ҳам шунча тазйиқ ўтказса!? Бу ҳукумат учун шармандалик эмасми», деди.
XS
SM
MD
LG