Линклар

Бугун Туркия парламентида Ироққа тинчлик сақловчи кучлар юбориш масаласи кўриб чиқилиши кутилмоқда.


Кеча, Туркия ҳукуматининг маълум қилишича, Анқара Ироққа белгиланмаган миқдорда қўшин юборишга розилик билдирди. Ҳукумат матбуот вакили Жамил Чечакнинг айтишича, Туркия аскарлари Ироқда бир йилдан ортиқ қолмайди.
"Туркия аскарлари у ерга бир йил муддатга боради. Биз у ерда доимий равишда қолиб кетмаймиз. Ироқда тинчлик ва хавфсизлик имкон қадар тезроқ ўрнатилишига ва биз Ироқни муддатидан олдинроқ тарк этишимизга умид қиламан",- деди Туркия ҳукумати матбуот вакили.
XS
SM
MD
LG