Линклар

Исроилнинг Сурияга қарши амалга оширган ҳаво зарбаси ҳамда Ливан билан чегарада юзага келган кескин вазият халқаро саҳнада танқидларга учраганига қарамай, Исроил бундай ҳаракатларни чекланмаган даражада олиб бориши мумкинлигини таъкидлади.


Исроил Бош Вазири ўринбосари Еҳуд Олмертнинг айтишича, Дамашқ яқинидаги жанггарилар лагерига қарши қилинган ҳаво ҳужуми ҳақли равишда амалга ошган. Бу шанба куни Ҳайфа шаҳрида фаластинлик худкуш террорчи томонидан портлатилган бомба оқибатида 19 кишининг ҳалок бўлганига нисбатан кучли жавоб эмасдир, деди Олмерт.
Бугун Сурия Президенти Башар Асаднинг айтишича, Исроил Сурия ва Яқин Шарқнинг бошқа давлатларини тўқнашувлар майдонига тортишга уринмоқда.
XS
SM
MD
LG