Линклар

logo-print

Касални яширсанг...

  • Абдулла Искандар

Туркманистон расмий матбуоти биринчи марта президент Сапармурод Ниëзовнинг касаллиги ҳақида хабар тарқатди. Ватан телеканали бу ҳақда 6 октябр куни пешиндан кейин хабар берди.

Врачлар берган маълумотга кўра, Туркманистон президенти буюк Сапармурод туркманбоши бир оз шамоллагани, ҳароратининг баландлиги ва товонига туз йиғилгани сабабли оëғини даволаттирмоқда.
Шу боис туркманбоши врачларнинг доимий назорати остида бўлиши лозим.
Врачлар буюк туркманбоши батамом соғайиб кетиши учун уч-тўрт кун уйда ўраниб ëтиши керак деган маслаҳатни бердилар.


Бу хабар кечқурунги теледастурларда хам бир неча марта такрорланди. Газеталарда чоп қилинди.

Расмий матбуотда ўтда куймас, сувда чўкмас,бўш вақтларида тонналаб буғдой,қовун -тарвуз ва узум етиштирадиган соҳибкор деҳқон, ашъорлар битгувчи шоири замон деб таъриф берилган Туркманистон президентининг оддий одамлар каби касалга чалинганлигини ошкор қилишнинг нима ҳожати бор эди? Нима мажбур қилди туркманистонлик врачларнинг бундай маълумот тарқатишга? Президент касал бўлиши мумкин бўлса ,касали оғирлашиши ҳам мумкин, уëғи энди ширин жон бевафо танани тарк қилади деган гаплар Сапармурод туркманбошининг матбуотда яратилган қиëфасига соя солмайдими.

Бу саволга жавоб топиш учун Туркманистонда ҳамма биладиган бир воқеани эслаб ўтиш жоиз. Бундан 55 йил олдин Сапармурод Ниëзов кўз ўнгида даҳшатли фожеа рўй берди. Ашҳабаддаги кучли зилзила пайтида Сапармуроднинг онаси ва икки акаси паҳса уй тагида қолиб ҳалок бўлди. Тасодиф боис Сапармурод омон қолди.

Кейинчалик Туркманистон президенти бўлгач Сапармурод Ниëзов 6 октябр кунини мотам куни деб эълон қилди.

13 йилдан бери Ниëзов 6 0ктябр куни ўз қишлоғи Қипчоққа бориб элга ош беради. Бошига телпак кийиб зилзила қурбони бўлган онаси ва икки жигарини эслайди.Туркманлар учун бу ҳар йили такрорланиш шарт бўлган манзарага айлнганди.

Туркманбошининг бу йил мотам кунида иштирок этмаслиги турли таҳминларга сабаб бўлиши мумкин эди. Аҳоли орасида тарқалиши мумкн бўлган гап-сўзлар олдини олиш мақсадида шундай қилинди дейди журналист Аркадий Дубнов:

- Ниëзов касалининг оғирлашиши унинг учун ўта ноқулай бир пайтга тўғри келди. Агар Ниëзов тарғибот машинаси учун бу хабарни тарқатиш керак бўлмаганда,президентнинг касали ҳақида биров хабар топмаган бўларди. Ҳозир туркман фуқаролари аста-секин туркманбошининг умрбоқий эмаслиги тўғрисидаги фикрга кўникмоқдалар.

Кузатувчилар Туркманбоши дарди анча жиддий эканлигини айтмоқда,қандли диабет, томирларга туз йиғилиши билан боғлиқ ҳасталиклар. Бунинг устига Ниëзов юрагига бешта сунъий томир пайвандланган.

Прeзидентнинг ўзи ҳам кейинги вақтда соғлигидан шикоят қиладиган одат чиқарди. 22 сентябр кунги ҳукумат мажлисида Ниëзов:

- Озгина оëғим оғрийди. Товонимга туз йиғилибди. Тўрт кун Мулла Қора балчиғида даволандим.

Мулла Қора бу Туркманистон ғарбидаги Болқон вилоятида жойлашган шифобаҳш ботқоқ. Туркманларда кимки шу ботқоққа оëғини ботирса дарддан ҳолос бўлади деган ишонч бор.

Туркманбоши соғлиғи ëмонлашгани ҳақидаги хабар, ворис борасидаги миш-мишлар тарқалишига сабаб бўлди. Австрия пойтаҳти Вена шаҳрида яшаëтган Ниëзовнинг ўғли Мурод кўпчилик тарафидан иккинчи туркманбоши сифатида кўрилмоқда. Мамлакатга божсиз ароқ ва тамаки махсулотлари етказиб берадиган "Ориентал" ширкати бошлиғи Мурод Ниëзов "Озарбайжон сценарийси бўйича таҳтга ўтиришга таëрланмоқда" деган гап сўзлар ҳам юрибди.

Аммо журналист Аркадий Дубнов Туркманистонда Озарбайжон сценарийси амалга ошмаслигини айтади:

"Ботқоқ балчиғидан Ниëзовнинг даво топишига ишонмаëтган мулозимлар,ниëзовча бошқарув усулининг умрбоқий эканлигига ҳам шубҳа қилмоқдалар", - дейди Аркадий Дубнов.
XS
SM
MD
LG