Линклар

Абдулазиз Комилов – Ўзбекистоннинг АҚШдаги янги элчиси


Ўзбекистон Президентининг 6 октябрдаги фармони билан Абдулазиз Комилов мамлакатнинг АҚШдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Узоқ йиллар давомида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири сифатида фаолият кўрсатган А.Комилов 2003 йил 14 мартда мамлакат раҳбарининг ташқи сиёсий алоқалар бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимига тайинланган эди.

Хабарларга қараганда, душанба куни АҚШ Президенти Жорж Буш ҳам массачуссетслик дипломат Жон Роберт Пурнеллни АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинлаган. Аммо унинг номзодини ҳали Сенат тасдиқлаши керак. Пурнелл айни пайтда АҚШнинг Россиядаги элчихонасида элчининг сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишламоқда.
XS
SM
MD
LG