Линклар

Марказий Осиёда ОИТСга қарши биргаликда курашилади


7 октябр куни Тошкентда «Марказий Осиё минтақасида ОИТС, вирусли гепатит ва таносил касалликларни биргаликда кузатиш ва назорат қилиш» мавзуида уч кунлик минтақавий анжуман иш бошлади.

Анжуман АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази ҳамда Халқаро тараққиёт агентлиги томонидан ташкил этилди. Унда ўзбекистонлик икки юздан ортиқ эпидемиолог, ОИТС бўйича мутахассис, инфекционист, венеролог, шунингдек, АҚШ, Россия, Канада, Ғарбий Европа, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва бошқа мамлакатлардан келган 150 дан ортиқ мутахассис иштирок этмоқда.

Анжумандан кўзланган асосий мақсад ОИТС, сил, гепатит ва бошқа юқумли касалликларнинг минтақада тарқалишига қарши курашиш борасида ягона механизм ишлаб чиқишдир.
XS
SM
MD
LG