Линклар

Афғонистонда толибларнинг собиқ Ташқи Ишлар Вазири Вакил Аҳмад Мутаваккил озодликка чиқарилди.


Аҳмад Мутаваккил бундан икки йил муқаддам АҚШ ҳарбийларига таслим бўлганди.
Мутаваккилнинг қўйиб юборилганлиги ҳақида Қандаҳордаги ҳарбий гарнизон қўмондони ва Афғон оммавий ахборот воситалари хабар берган.
АҚШ ҳарбийлари эса, ҳозирча мазкур хабарни шарҳлагани йўқ.
Мутаваккил, АҚШ ҳарбийлари билан толиблар ўртасидаги музокараларни ташкиллаштиришда ëрдам берганлиги учун озодликка чиқарилди, деб хабар беради Афғонистон Ташқи Ишлар Вазирлиги вакили.
Унинг айтишига қараганда, толиблар ва АҚШ ҳарбийлари ўртасидаги музокаралар бир неча кун олдин бўлиб ўтган.
XS
SM
MD
LG