Линклар

Кеча Россиянинг Рязан ва унга қўшни ҳудудларда рўй берган кучли шамол 3 одам ўлимига сабаб бўлди.


ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Рязан шаҳрида кучли шамол натижасида қулаган дарахт кекса аëлнинг устига тушган ва натижада қария ҳалок бўлган. Тез тиббий ëрдам ходимларининг маълум қилишича , Рязан шаҳри атрофида яна 2 нафар одам ҳалок бўлган. Кучли шамол натижасида бир неча уй вайронага айланган.
Шунингдек, кучли шамол туфайли мансабдорлар Домодедово аэропортидаги ҳаракатланишни қисқартириб , у ерга қўниши керак бўлган учоқларни Шереметьево аэропортига йўллаган. Москванинг ўзида кучли шамол натижасида кўплаб дарахтлар қулаган. Бирор бир одамга шикаст етгани ҳақида хабар берилмаган.
XS
SM
MD
LG