Линклар

Туркия Парламенти кўпчилик овоз билан, ҳукумат ҳарбийларининг Ироққа юборилишига рухсат берди.


Туркия раҳбарлари Ироқнинг марказий туманларига 5мингдан 10минггача аскар жойлаштиришни режалаган.
АҚШ эса Туркиянинг бу қарорини қутлаб, бу ҳаракатлар Ироқнинг барқорарлашувини мустаҳкамлашга қаратилган , деган фикр билдирди.
Ўз навбатида , Ироқ Бошқарув Кенгаши Туркия ҳарбийларининг Ироқ ҳудудида жойлашишига нисбатан норозилик билдирди. Бошқарув Кенгашининг ҳозирги Президенти Аяд Аллавийнинг айтишича бу масала Ироқдаги Америка маъмурияти раҳбари Пол Бремер билан ўтказиладиган бугунги йиғинда муҳокама қилинади.
АҚШ Давлат Департаменти вакили Ричард Баучер эса, тушунмовчиликлар тезда ҳал бўлишига ишонч билдирди.
- Биз Туркия парламентининг ҳарбийларни Ироққа юбориш қарорини қутлаймиз. АҚШ Туркия ҳарбийларининг Ироқдаги барқарорлашув жараëнига ҳисса қўшишига ишонади. Ҳозирда Туркия ҳарбийларининг Ироқда жойлашишига боғлиқ масалаларни Анқара билан муҳокама қилмоқдамиз”, - деди Ричард Баучер.
XS
SM
MD
LG