Линклар

НАТО қишга қадар Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш миссиясини кенгайтиради.


Ташкилотга аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг Колорадо Спрингс шаҳридаги йиғилишида сўзга чиққан НАТО Бош Котиби Жорж Робертсон: “НАТО Кобулдан ташқарида қўшинларини жойлаштиришга тайëр“, - деди
Айни дамда Афғонистонда жойлаштирилган НАТО кучлари 5 ярим минг кишини ташкил этади.
Германия ҳам ўз аскарларини Афғонистонга жўнатиш арафасида. Бироқ ушбу масалада бир саволга аниқ жавоб олмоқ лозим. Афғонистонда унинг ҳарбийларини ким бошқаради? НАТОми ëки Афғонистондаги АҚШ қўмондонлигими?
Германия эса, агар унинг ҳарбийларини НАТО бошқарсагина, уларни Афғонистонга жўнатишга розилик берган.
XS
SM
MD
LG