Линклар

Ислом Каримов давлат ташрифи билан Грузияга келди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Грузия Президенти Эдуард Шеварднадзенинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга келди.

Хабарларга қараганда, икки кунлик ушбу ташриф давомида Ўзбекистон-Грузия муносабатларининг ҳозирги аҳволи ва истиқболлари, томонларни қизиқтирган халқаро масалалар муҳокама этилади. Шунингдек, ташриф чоғида бир қанча ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG