Линклар

Француз фуқароси Мод Фонтенуа аëллар ичида Атлантика океанини махсус қайиқда сузиб ўтган тарихдаги биринчи аëл сифатида тан олинди.


Фонтенуа махсус қурилган 7 метрлик қайиқда Канададан Испаниянинг Ла Коруня портигача сузиб келган. Сузиш тахминан 4 ой вақт эгаллаган.
Фонтенуанинг Испания портига август ойининг якунида сузиб келиши мўлжалланган эди, аммо ҳаво ҳароратининг ноқулай келиши унинг режаларига кутилмаган ўзгаришлар киритди.
Атлантика океани бўйлаб сузишни якунлар экан, рекордчи аëл: “Энди мен қўрқинч нималигини яхши биламан”, - деди.
XS
SM
MD
LG