Линклар

Исроил Жамоатчилик радиоси берган хабарга кўра, Исроилнинг Ғарбий соҳилдаги Тулкарм шаҳарчасида бир ҳудкуш аëл ўзини портлатиб юборган.


Портлаш натижасида 2 киши оғир яраланган. Ушбу теракт учун маъсулиятни “Ал Акса” гуруҳи ўз зиммасига олган.
Кузатувчиларнинг айтишича бундай ҳолатлар, Исроилнинг ўз ҳарбийларини Ғарбий соҳил ва Ғазо минтақасига жойлаштиргани учун рўй бераяпти.
Исроил Мудофаа вазири Шўл Муфаз чегарадаги ҳимоя ҳудудини кенгайтириш ва Фаластин фуқароларининг ҳаракатланиши мумкин бўлган ҳудуларни қисқартиришга буйруқ берган.
Эҳтимоли бўлган террорчилик ҳаракатларининг олдини олиш учун, Исроил ҳарбий қўшин жўнатди.
Исроил Бош Вазири Ариэл Шарон эса: “Тинчлик харитасида ëзилишича экстремизмга нуқта қўйилмоғи лозим, акс ҳолда Фаластин давлати дунëга келмайди и”, - деди
Афғонистон шимолида икки кундан буëн тожик миллатига мансуб Отта Муҳаммад ва ўзбек генерали Абдул Рашид Дўстим ҳарбий гуруҳларининг тўқнашуви давом этмоқда.
Тўқнашувлар кеча Мозори-Шарифдан 50 километр узоқда бошланди. 70 га яқин одам ҳалок бўлди.
Ушбу низони тинч йўл билан ҳал этиш учун Афғонистон Ички Ишлар Вазири Али Аҳмад Жалолий Мозори Шарифга йўл олди.
XS
SM
MD
LG