Линклар

logo-print

Европа Иттифоқи Чеченистондаги президентлик сайловларининг адолатли ўтгани ҳақида жиддий хавотир билдирди.


Айни пайтда Чеченистонда сиëсий жараëн давом этиши кераклигини таъкидлади. Москвада ушбу мавзу юзасидан ўтган йиғилишда , бир қатор инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг сайловлардан кўнгли тўлмаганлиги ҳақида хабар берилди. Инсон ҳуқуқи фаолларининг билдиришича, Чеченистоннинг бугунги аҳволидан келиб чиқиб, Аҳмад Қодировнинг 81фоиз овоз олгани жамоатчиликда шубҳа уйғотмоқда.
Чунончи, Москва- Хелсинки гуруҳининг раҳбари Людмила Алексеева сайлов куни шаҳарда қўрқинч уйғотадиган даражада кам одам бўлганини ва сайловда жуда кам одам қатнашганлигини айтиб ўтди.
Шунингдек Европа Иттифоқи Россия раҳбарларидан Чеченистондаги инсон ҳуқуқларининг оëқ-ости қилиниши олдини олиш учун тегишли чоралар кўрилишини талаб қилди.
XS
SM
MD
LG