Линклар

Россия превентив равишда зарбалар беришга қарши, аммо бундай ҳуқуқни ўзида сақлаб қолади,-деди Россия Президенти Владимир Путин Германия канцлери Герхард Шрëдер билан Екатеринбургда ўтказган учрашувида.


Шунингдек,Путин Мудофаа Вазири Сергей Иванов гапларини яна бир бор қайтариб ўтди.
“Россия, агар мамлакатнинг тинчлиги ëки унга итифоқдош давлатлар вазияти талаб қилсагина , бу имкониятдан фойдаланишни инкор қилмайди.”
Путин билан Шрëйдер учрашувларида кўпроқ иқтисодий ҳамкорлик масалалари тилга олинди.
Шунингдек иккала давлат раҳбарлари, Германия ҳарбийларининг Россия ҳудуди орқали Афғонистонга ўтиши билан боғлиқ ҳужжатни имзолади. Германия ҳарбийлари Афғонистонда тинчлик сақлаш дастурида иштирок этмоқдалар.
XS
SM
MD
LG