Линклар

logo-print

Афинада полиция ходимлари иштирокида уюштирилган норозилик намойишлари ҳукумат хавфсизлигини таъминлаш ходимлари томонидан тарқатилиб юборилди.


Намойишчилардан бири жароҳат олди. Мамлакат Молия Вазирлиги биноси олдида ўтган намойишда, кейинчалик полицияга келиб қўшилган ўт ўчирувчилар ва қирғоқ қўриқчилари ҳукуматдан ўз маошларини кўтаришни талаб қилдилар.
Сўнгги вақтларда бутун Греция бўйлаб норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Уларда врачлар, ўқитувчилар, университет домлалари ва давлат идораларида хизмат қилувчилар ҳам иштирок этишди.
XS
SM
MD
LG