Линклар

Бугун Бағдод яқинидаги Ас-Садр шаҳарчасида бир ҳудкуш-ҳайдовчи ўз машинасини полиция участкаси олдида портлатиб юборди.


Гувоҳларнинг “Ассошиэйтед Пресс” ахборот агентлиги мухбирига айтишича, портлаш натижасида полициядан уч, оддий фуқаролардан 5 киши ҳалок бўлди, бир неча одам оғир жароҳат олган. Портлаш, Ироқдаги мусулмон шиалари истиқомат қиладиган Ас-садр шаҳрида рўй берди.
Шунингдек, бугун Ироқ пойтахтида, ўз уйидан чиқиб кетаëтган пайтда Испания дипломати ўлдирилди. Испания Ташқи Ишлар Вазирлиги вакилининг маълумотига кўра, ҳалок бўлган дипломат Хосе Антонио Бернал Бағдодда Ироқ элчихонасининг матбуот котиби бўлиб ишлаган.
Ушбу ҳодисадан сўнг Озодлик радиоси мухбири ҳодиса гувоҳларидан бири билан суҳбатлашди. Ироқнинг қуролланмаган полиция ходими Аҳмаднинг сўзларига қараганда, қуролланган бир неча одам эрталабдан Хосе Антонио Бернални пойлаб турган. Марҳум уй эшигини қулфлаб кетаëтган пайтда ўққа тутилган.
“Номаълум одамлар унга қараб ўқ узишни бошлашди. Аввал уларнинг бир неча ўқ Хосе Антониога тегмади. Бироқ , оҳири улар уни ўлдиришди. Ўқ унинг бошига тегди ва у жойида йиқилди. Кейин эса улар бизнинг ëнимизга келиб “Агар кимдир жойидан қимирласа, уни ўлдирамиз”, дедида, яна машинага ўтириб кетдилар”, - деди гувоҳ.
Шунингдек, Бағдоддан 60км нарида граната портлаб АҚШнинг бир ҳарбийси ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG