Линклар

logo-print

Бугун шиа мазҳабидаги минглаб мусулмонлар жума намозини ўқиш учун Бағдоддаги жомъе масжидига йиғилдилар.


Шиалар шайҳи Абдул-Ҳади ал-Даражи Америка аскарларини “бўрилар”, - деб атаб, Ироқни тарк этишини улардан талаб қилди . Ўтган тунда Бағдодда икки АҚШ аскари отиб ўлдирилган, яна тўрт нафари тан жароҳатлари олган.
Кеча АҚШ Президенти Жорж Буш Ироқдаги вазиятни барқарорлаштириб, демократлашиш жараёнини жадаллаштириш ниятини яна бир бор изҳор этди:

- Ироқдаги террорчилар бегуноҳ одамларга ҳужум қилиш орқали бизнинг иродамизни синдирмоқчи. Улар шундай қилмоқчи. Улар Америка муаммодан қочади, деб ўйлашмоқда. Аммо улар хато қилишяпти. Чунки америкликлар қочадиган халқ эмас, - деди АҚШ Президенти.

Жорж Буш 1 майда Ироқдаги ҳарбий ҳаракатлар якунланганини эълон қилганидан буён бу мамлакатда 90дан зиёд АҚШ аскари нобуд бўлди.
Фаластин манбаларига кўра, Ғазо секторидаги Рафо қочқинлар лагерига Исроил қўшинлари томонидан уюштирилган рейд натижасида 6 фаластинлик нобуд бўлди ва 35 киши яраланди.
Исроил аскарлари ўтган тунда 30та танк ва бошқа ҳарбий машиналар ва 2та вертолёт ёрдамида Миср билан чегарадош ҳудудда жойлашган лагерга бостириб кирдилар. Исроил ҳарбийларининг таъкидлашларича, рейддан мақсад ноқонуний қурол олиб ўтилаётган туннелни йўқ қилиш бўлган.
XS
SM
MD
LG