Линклар

Украина Президенти Леонид Кучма бугун Ливияга тўрт кунлик расмий ташриф билан борди.


Сафардан асосий мақсад – нефт ва авиасозлик соҳаларида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат. Украина Президентига Ташқи ишлар ҳамда Транспорт вазирлари ҳамроҳлик қилмоқдалар.
Бугун Леонид Кучма ва Ливия раҳбари Муаммар Каддафи ўртасида учрашув бўлиб ўтиши режалаштирилган. Леонид Кучма Ливияга ташриф буюрган биринчи Украина раҳбаридир.
XS
SM
MD
LG