Линклар

logo-print

Бугун Малайзиянинг Путраяжа шаҳрида 57 давлат аъзо бўлган Ислом Конференцияси Ташкилотининг 16 – 18 октябрда ўтадиган саммити га тайёргарлик ишларига бағишланган йиғилиш очилди.


Учрашув коалиция кучларининг Ироқни тарк этиши ҳамда мамлакатда тартиб ўрнатиш учун БМТга имконият беришга чақириқ билан бошланди.
Йиғилишда қатнашаётган Туркия ҳукуматининг юқори лавозимли расмийси Тахсин Бурчуўғли, Ироққа қўшин жўнатиш ҳақидаги Туркия ҳукумати қарорини ҳимоя қилди. Бурчуўғли, Туркия яхши мусулмон қўшни давлат сифатида шундай қилаётгани, Ироқ Бошқарув Кенгаши аъзоларининг эътирози эса Ироқ халқи иродасини акс эттирмаслигини билдирди.
Эрон делегацияси бошлиғи Ғуломали Хошру Ироққа ҳар қандай қўшин олиб кирилиши БМТ назоратида амалга оширилиши кераклигини айтди.
XS
SM
MD
LG