Линклар

logo-print

Террорчилик илдизлари

  • Абдулла Искандар

Терроризм калимасини Ўзбек Совет энциклопедиясидан топа олмадик. Айни калимага Катта Совет энциклопедиясида "Терроризм халқаро ҳуқуқ меъëрларида сиëсатга таъсир ўтказиш мақсадида у ëки бу давлат раҳбари, ҳукумат аъзолари ëки дипломатларига суиқасд қилиш, учқичларни қурол ëрдамида олиб қочишни билдиради", - деб изоҳ берилган.
.
Ўзбекистонлик мустақил сиëсатшунос Суҳроб Исмоилов терроризм тушунчаси аниқланишга муҳтож эканлигини айтади.
Суҳроб Исмоилов:
"Терроризм тушунчаси аниқ бир хужжат шаклида ишлаб чиқилмагани боис ҳар бир давлат уни ўзича талқин қилмоқда."

Кейинги вақтда террорчи тушунчасининг билан Ислом ëки араб деган калима билан параллел тақдим қилинаëтганлигини кузатамиз. Дунë оммавий ахборот воситалари истъемолчилари зеҳниятида террорчи қиëфаси Қуръон суралари туширилган яшил тасмани пешонасига танғиган серсоқол жангари тарзида муҳрлангани қайд этилади.

Покистон Бош Вазири генерал Парвез Мушарраф Ислом ва Терроризм орасида бирор бир тарзда боғлиқлик йўқлигини таъкидлаб, терроризмни келтириб чиқарадиган омилларни санаб ўтади.

Парвез Мушарраф:
"Ҳорижий оккупация ва ҳалқнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқининг поймол қилиниши боис юзага келадиган тушкунлик ҳудкуш-шоҳидлар ва террор амалларини келтириб чиқарувчи сабабдир."

Парвез Мушарраф келтирган сабаб Чеченистон, Кашмир, Ирландия, каби ер куррасининг баҳсли нуқталарида рўй бераëтган воқеалар мисолида тўғридай кўринади. Покистонга қўшни бўлган Афғонистоннинг бугунги лидери Ҳамид Карзай террорчилика қарши кураш тўлқинида иқтидорга келди. Ҳамид Карзай террорга қарши қандай курашиш лозим деган саволга ҳар куни жавоб излаëтган сиëсатчилардан бири.

Хамид Карзай:
"Биз минтақадаги мамлакатлар ва коалиция кучлари билан ҳаққоний ва очиқ муносабатларни йўлга қўйишимиз зарур.Бу ўз навбатида террорчиликни нафақат жисман йўқотиш, балки улар қўлидан террорчилик воситаларини тортиб олиш имконини беради."

Демак Карзай фикрича террорни йўқ қилиш учун, улар қўлидан террор воситаларини тортиб олиш керак. Ҳўш бу воситалар нимадан иборат?
Инсон онгини эгаллашга уринаëтган кучларга, қарши муқобил ҳаракат зарур дейди Парвез Мушарраф.

Парвез Мушарраф:
- Биз нафрат,экстремизм ва жангарилик тарғиб қилаëтган мадрасаларни ислоҳ қилишимиз керак. Ижтимоий тармоқни,маориф ва медидцина ҳизмати кўрсатишни яҳшилаш учун кучларимизни бир ерга жамлашимиз керак. Мусулмон оламини эгалаган камбағаллик балосига барҳам бериб қонунчиликни мустаҳкамлашимиз лозим.

Парвез Мушараф айтаëтган фикрлар Туркистон жадидлари илгари сурган ғояларни эслатмаяптими? Демак мусулмон жамиятини замонавийлаштириш ғояси ҳали ҳам долзарблигича қолаëтган эканда!
Вашингтондаги "American Enterprise" тадқиқотлар маркази таҳлилчиси Майкл Новак гапиради.

Майкл Новак:
"Ислом дунëси 7-11 асрларда цивилизация тараққиëтига элтадиган йўлга асос солганди.Бугун ана шу ҳаракатни давом эттириш мумкинку ! Аммо буни уруш эмас балки тинчлик воситаси билан амалга ошириш керак."

Араб дунëсида демократия намунаси бўла оладиган бирорта давлатни бармоқ билан кўрсата олмаймиз дейди Майкл Новак гапида давом этиб Майкл Новак:

"Араб давлатлари инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ,ҳукумат ваколатларини чеклаш,кичик тадбиркорларга йўл бериш,тезкор ривожланувчи иқтисодий ривожланиш йўлларини ишлаб чиқиш борасидаги ишларга эътибор бермаëтганлигини кўрамиз”.

Майкл Новак , терроризм учун замин яратадиган ëпиқ жамиятларга барҳам берилиши керак, очиқ,демократик, турли хил фикрларга йўл берадиган жамиятдагина террорчилик илдизлари қурийди деб ҳисоблайди
XS
SM
MD
LG