Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:36

Озарбайжон сайловлар арафасида.


34 йилни ўз ичига олган Алиев даври ниҳояланар экан, жамият ичида мамлакат бош-бошдоқликка юз тутмайдими,нефт заҳиралари ва бошқа миллий бойликлар турли кучлар ўртасида талаш бўлмайдими, арманлар билан уруш ҳаракатлари қайталанмайдими, деган ҳавотир тўла саволлар юзага чиқмоқда.

Ҳайдар Алиев давридаги эришилган нисбий барқарорлик тақдири сайловдан кейин нима бўлади ? деган саволни телефон орқали Бокулик сиëсий таҳлилчи Али Аббос ўғлига бердик.

Али Аббас:
"Ғарб таҳлилчилари Алиевдан кейин ўғли Илҳом президент бўлса ўшанда нисбий барқарорлик сақланиб қолади деган фикрни билдиришмоқда. Албатта, улар учун нефт савдоси муҳим.Бемалол тижорат қилиш учун эса барқарорлик зарур."

Али Аббос Озарбайжонда Ҳайдар Алиевнинг сиëсий йўналиши давом этишидан биринчи навбатда нефт ширкатлари ҳусусан Бритиш Петролиум манфаатдорлигини айтади. Аммо нега катта сармоя вакиллари Озарбайжонда эркин сайловлар ва демократик ўзгаришлардан манфаатдор эмас,- деган саволимизга Али Аббас шундай жавоб берди.

Али Аббас:
"Халқ демократик, ва адолатли сайлов бўлишини истаяпти, аммо энг сўнгги сўров натижалари Илҳом фойдасига эмас мухолифатдан номзод бўлган Али Қамбар фойдасига бўлди. Агар ҳақиқий ошкор сайловлар бўлса Россия, Арманистон,ва Ғарб дунëси умид кўзларини тикиб турган Илҳом иқтидорга келмай қолиши мумкин. Бу ҳазил гап эмас. Катта манфаатлар ўйини бор бу гап тагида."

Умуман жамият тараққиëтини бир шахс билан боғлаш қанчалар тўғри, умуман Алиев даврининг яна давом этиши учун Озарбайжонда ҳаëтий эҳтиëж борми деган саволимизга Али Аббас жавоби мана бундай бўлди.

Али Аббас:
"Шаҳслар ҳақида гапирадиган бўлсак, Ҳайдар Алиев тоталитар-авторитар бир шаҳс эди ва у имкон қадар ҳокимият жиловини қўлида ушлаб турди. Ҳайдар Алиевдан сўнг сиëсий саҳнада ҳокимиятни бутунича қўлга олишга интиладиган шаҳс йўқлигини кўрамиз ва энг қизиғи жамиятда бундай шаҳсга эҳтиëж ҳам йўқ."

Фалсафа фанлари доктори, сиëсатшунос Али Аббос ўғли фикрлари эди. Дарҳақиқат сўнгги сўров натижалари Алевлар оиласининг эътибордан қолаëтганлигини кўрсатди. Катта Алиевни сиëсий тажрибаси учун ҳурмат қилган сайловчилар, унинг ўғли Илҳомга ишонмаëтгандек кўринмоқда.

Мусовот партияси лидери, президентлика номзод Иса Гамбар
Ҳайдар Алиев даври озарбайжонда ниҳоясига етди. деб таъкидлади Аммо Озарбайжонда Алиев даври ниҳоясига етди деган гапни ҳамма ҳам қўллаëтгани йўқ иқтидордаги Йени Озарбайжон партияси ижрочи котиби Баҳор Муродова Ҳадар Алиевнинг ўғли Илҳомни ëлғизлатиб қўймаймиз,-дейди ва Ҳайдар Алиевга овоз беришга чоғланган сайловчиларнинг Илҳомга овоз беришлари муқаррарлигини таъкидлаб,
Илҳом алиевнинг иқтидорга келишига юз фоиз аминмиз, бошқача бўлиши мумкин эмас,. дейди. Айни вақтда ҳукумат сайловчиларни қўрқитиш тадбирларига киришди дейилади Турон ахборот агентлиги тарқатган ҳабарда. Унда айтилишича ҳукуматга тегишли транспорт идоралари ҳодимларидан фақат Илҳом Алиевга овоз берамиз деган тушунтириш ҳати ëздириб олинган. Ходимлар қўлига барча номзодлар усти чизилиб фақат Илҳом Алиев номзоди қолдирилган тайëр сайлов бюлетени тарқатилган, кимки Илҳом Алиевга овоз бермаса ишдан бўшатилиши ҳақида огоҳлантирилган. Бунга ўхшаган тадбирлар бошқа идораларда ҳам ўтказилмоқда дейилади хабарда.
XS
SM
MD
LG