Линклар

Афғонистон ҳукумати давлат қарамоғидаги “Армон Мали” газетасини ëпиш ҳақида буюруқ берди.


Мазкур газета муҳаррири яқинда “Армон Мали” газетаси президент Хамид Карзай ҳукуматининг сиëсати танқид қилинган мақолаларни чоп этгани туфайли, газета ëпиб қўйилганини айтди.
Афғонистон Ахборот Вазирининг ўринбосари газета ҳукуматни танқид қилгани учун эмас, балки иқтисодий сабабларга кўра ëпилганини билдирди.
Айни пайтда, жума куни Қандаҳор қамоқхонасидан қочган 40 нафар Толибон маҳбуси ҳали ҳам қўлга туширилгани йўқ. Афғон Исломий Пресс ахборот агентлигининг Қандаҳор вилоят ҳокими Юсуф Паштунга асосланиб билдиришича, қамоқхона эшиклари бузилмаган, балки калит билан очилган.
Бугун Толиблар матбуот вакилининг айтишича, Толиблар қўриқчиларга пора бериб, қамоқдан қочишга мувоффақ бўлишган.
XS
SM
MD
LG