Линклар

logo-print

Бугун 100га яқин Толибон жангариси Зобул вилоятидаги маҳаллий ҳокимият биносига ҳужум қилгани билдирилди.


Ҳужум оқибатида камида уч полиция ходими ҳалок бўлган ва бир неча полициячи яраланган.
Хабарларга кўра, Толиблар саккиз одамни гаровга олишган. Улар шунингдек, маҳаллий ҳокимият биносига ўт қўйишган ва бир неча машинани портлатиб юборишган.
Айни пайтда, бугун БМТ халқаро ҳамжамиятни Афғонистоннинг сайлов тизими учун молиявий ëрдам беришга чақирди. БМТ расмийларига кўра, 2004 йил июн ойида Афғонистонда президентлик сайловлари ўтказиш учун 80 миллион доллар керак. Ҳозирча Афғонистон сайловлари учун 23 миллион долларлик ëрдам берилиши ваъда қилинган.
XS
SM
MD
LG