Линклар

Бугун Бағдоддаги бир меҳмонхона яқинида иккита машина портлатиб юборилгани оқибатида камида етти одам нобуд бўлди ва тахминан 40 одам яраланди.


Портлаш оқибатида меҳмонхона биноси ҳам қисман вайрон бўлди.
Бошқа хабарларга кўра, кеча Ироқнинг шимолий қисмида юз берган ҳужумда бир Америка ҳарбийси яраланган. Ҳужум қилган бир неча шахс ушланди. Ўтган ҳафтадаги ҳужумда оғир яраланган бир Ироқ полиция ходими кеча тунда касалхонада ўлди. Бугун эса, Ироқнинг Киркўк шаҳрида бир шахс ўзини портлатиб юборгани оқибатида бир полициячи ва бир одам яраланди.
Айни пайтда, Хитой ҳукумати БМТга Ироқни қайта қуриш ишларида жиддийроқ рол бериш учун БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ироққа оид янги резолюция лойиҳасини қабул қилиши кераклигини билдирди. АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэлл хитойлик ва россиялик ҳамкасблари, ҳамда БМТ Бош котиби Кофи Аннан билан ушбу масалани телефон орқали муҳокама қилди.
Қўшма Штатлар бошқа мамлакатлардан Ироқдаги қайта қуриш ва тинчликни сақлаш ишлари учун ëрдам беришни сўрамоқда. Аммо Вашингтон маъмурияти БМТ ëки ироқликларнинг ўзига ҳокимиятни тезроқ топшириш ҳақидаги чақириқларни рад этмоқда.
XS
SM
MD
LG