Линклар

logo-print

Жанубий Корея Президенти Ро Му Хун ҳозирги вазиятда вазифасини давом эттира олмаслигини эътироф этганидан кейин, халқнинг ўзига нисбатан ишончини ўрганиш учун декабр ойи ўртасида референдум ўтказилишини маълум қилди.


Ро Му Хун агар референдумда ғалаба қозона олмаса, истеъфо бериши ва президентлик сайловлари ўтказилишини билдирди:
“15 декабрда референдум ўтказилганидан кейин, сиëсий партиялар икки ой давомида президентликка ўз номзодларини кўрсата олсалар, 15 февралда истеъфо бераман ва 15 апрелда президентлик ва парламент сайловлари ўтказилади”, - деди Ро Му Хун.
Сўнги кунларда Жанубий Корея Президенти мамлакатдаги молиявий можаролар ва иқтисодий таназзул туфайли кескин танқидларга учрамоқда.
XS
SM
MD
LG