Линклар

logo-print

Афғонистон ҳукумати қўмондон Абдул Рашид Дўстим ва Атто Муҳаммад кучлари ўртасидаги тўқнашувларни тўхтатиш учун бугун Мозори-Шариф шаҳрига тахминан 300 нафар полициячини жўнатди.


Ўтган ҳафта Дўстим ва Атто Муҳаммад отишмаларни тўхтатишга келишдилар. Кобулдан борган полициячилар эса, Мозори-Шарифдаги муҳим позицияларни эгалладилар.
БМТнинг билдиришича, Дўстим ва Атто Муҳаммад кучлари ўртасида юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб одам ҳалок бўлган ва яраланган.
Айни пайтда, бугун Кобулда ҳарбий хизматдан бўшатилган тахминан 400 киши намойиш ўтказиб, ҳукуматдан иш билан таъминлашни талаб қилдилар.
Афғонистон Мудофаа Вазирлигининг билдиришича, ҳарбий хизматдан бўшатилганларнинг айримлари кексайиб қолган, бошқалари эса ҳарбий тайëргарликдан ўтмаган. Ҳукумат 70 минг аскардан иборат янги армия ташкил қилишни режалаштирган. Аммо ҳарбийларни тайëргарликдан ўтказиш ишлари жуда секин олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG