Линклар

logo-print

Бугун Туркия генерали Ироққа жўнатиладиган турк ҳарбийлари сони ҳақида келишувга эришилмаганини билдирди.


Ўтган ҳафта Туркия Парламенти Ироқдаги тинчликни сақлаш ишлари учун бир йил муҳлат билан турк қўшинлари юборилишини тасдиқлади.
Анқара ҳукуматининг билдиришича, турк ҳарбийлари сони ва уларнинг Ироқдаги қайси минтақаларга жойлаштирилиши тўғрисида Вашингтон билан музокаралар олиб борилмоқда.
Қўшма Штатлар томонидан тайинланган Ироқ Бошқарув Кенгаши мамлакатга Туркия қўшинлари келтирилишига қаршилик кўрсатмоқда. Кенгашга кўра, Ироқда Туркия қўшинларини жойлаштириш мамлакатда берқарорлик юзага чиқишига сабаб бўлади. Айни пайтда, Кенгаш вакиллари Ироқдаги қуролли шахсларнинг турк ҳарбийларини нишонга олиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
XS
SM
MD
LG