Линклар

logo-print

Бугун Греция маҳкамаси Москва ҳукуматининг россиялик олигарх Владимир Гусинскийни экстрадиция қилиш ҳақидаги илтимосини рад этди.


Маҳкама Гусинскийга қарши қўйилган айблар Греция қонунларига кўра жиноят ҳисобланмайди, деган ҳукм чиқарди.
Россия расмийлари Гусинскийни давлатга 250 миллион доллар миқдорида солиқ тўламаганликда ва пул ювиш, яъни ғайри қонуний маблағни қонунийлаштиришга ҳаракат қилганликда айбламоқдалар.
Россия ва Исроил паспортларига эга Гусинский август ойида Афинада ҳибсга олинган эди.
XS
SM
MD
LG