Линклар

Эртага Озарбайжонда президентлик сайловлари ўтказилади.


Америкада даволанаëтган Президент Ҳайдар Алиев ўз номзодини олиб, ўғлининг давлат бошлиғи бўлишига имконият яратди.
Бош Вазир Илҳом Алиев агар президентликка сайланса, отасининг йўлидан боришини ва бошқача йўналиш Озарбайжон учун фожиа бўлишини айтди:
- Нима учун бу сиëсатни ўзгартириш керак? Агар халқнинг турмуш шароити яхшиланаëтган бўлса, камбағалликни камайтиришга ҳаракат қилаëтган бўлсак ва инфляция икки фоизгина бўлса, сиëсатни ўзгартиришга сабаб нима? Танланган йўлдан боришни давом эттириш керак ва Озарбайжон халқи тўғри қарор қабул қилишига ишонаман, - деди Илҳом Алиев.
Президентликка номзод қилиб кўрсатилган мухолифат вакиллари Озарбайжон расмийларини сайловлар натижаларини соҳталаштиришни режалаштираëтганликда айбламоқлар. Мухолифат вакилларига кўра, агар сайловлар эркин ва адолатли бўлса, Илҳом Алиев ғалаба қозона олмайди.
XS
SM
MD
LG