Линклар

logo-print

Ироқдаги Америка ҳарбийларига тарафдор ва қарши бўлган икки шиа гуруҳи ўртасида тўқнашувлар юз бергани оқибатида бир одам нобуд бўлди ва 24 киши яраланди.


Кеча тунда Карбало шаҳрида бошланган ушбу тўқнашувлар бугун эрталабгача давом этди.
Шиалар етакчиси Моқтада Садр бугун яна Америка ҳарбийларини Ироқни тарк этишга чақирди. Аммо у ўз тарафдорлари Ироқдаги коалиция кучлари билан тўқнашмаслигини билдирди.
Айни пайтда, Бағдодда автомобил ҳалокати юз бергани оқибатида икки Америка ҳарбийси ҳалок бўлди. Яна бир америкалик аскар Бағдод дарëсида чўкиб, нобуд бўлгани билдирилди.
Бошқа хабарга кўра, бугун Туркиянинг Бағдоддаги элчихонаси ташқарисида бир худкуш шахс машинада ўзини портлатиб юборгани оқибатида элчихона ходими ва бир ироқлик яраланган.
XS
SM
MD
LG