Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:01

Нега хотин-қизлар ҳижобга кирмоқда?


Феруза Кузатувчиларнинг фикрича, Ўзбекистон шаҳар ва қишлоқларида динга эътиқод қилувчилар сафи ортмоқда.

Ҳозир мамлакатнинг ҳар бир гўшасида ҳижобга кирган қиз-жувонларни кўплаб учратиш мумкин.

Аҳоли, хусусан, хотин-қизлар ибодат орқали ўз азоб-уқубатларига малҳам топаётгани, қолаверса, динга бўлган қизиқишнинг ортаётгани бунга сабаб бўлмоқда, дейди кузатувчилар.

Ҳижобга кирганларнинг айтишича, ислом дини уларга ҳар томонлама далда беради, сабрли бўлишга ундайди. Қолаверса, беш вақт намоз ўқиш - соғлиққа ҳам жуда фойда, дейди улар.

Руҳшуносларнинг фикрича, бугунги кунда ўзбек эркакларида асрлар давомида шаклланган инстинктлар уйғонаётир. Аёлларининг уйда ўтириши, эрига сўзсиз бўйсунишини истовчи эркаклар кўпайиб бормоқда. Шу боис уларнинг ўз хотинлари ва қизларини зўрлик билан динга киритиш ҳоллари ҳам учрайди.

Руҳшуносларнинг таъкидлашича, оғир ижтимоий-маиший қийинчиликлар асирасига айланаётган аёллар динда ўз муаммоларининг ечимини кўраётган бўлишлари ҳам мумкин.
XS
SM
MD
LG