Линклар

Эркчиларнинг уйи тинтув қилинди


13 октябрь куни кечки пайт «Эрк» демократик партиясининг икки аъзоси - Абдуҳошим Ғафуров ва Ойгул Маматова кетаётган енгил автомашина Тошкент шаҳри четидаги «Минерал сувлар» автомобиль назорати пости яқинида тўхтатилиб, тинтув қилинди.
Тинтув вақтида «Эрк» етакчиси Муҳаммад Солиҳнинг китоблари, шунингдек, партиянинг 22 октябрь куни ўтказилиши режалаштирилаётган қурултойи иштирокчилари рўйхати мусодара этилди. Шундан сўнг О.Маматова ва А.Ғафуров Тошкент шаҳар Собир Раҳимов тумани ички ишлар бўлимига олиб кетилди.
Шу куни кечки соат ўн иккиларда уларнинг уйларида прокурор санкциясисиз тинтув ўтказилди.
XS
SM
MD
LG