Линклар

logo-print

Айб- цензурада


14 октябрь куни «Freedom house» ташкилотининг Тошкентдаги ваколатхонасида Аёллар ресурс маркази ташаббуси билан Ўзбекистондаги аёллар нодавлат ташкилотлари, илмий тадқиқотчилар ҳамда журналистлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда мамлакатдаги гендер муаммоларининг ўрганилиши ҳамда ушбу масалаларнинг маҳаллий матбуотда ёритилиши муҳокама этилди.
Давра суҳбати иштирокчилари мазкур муаммолар маҳаллий оммавий ахборот воситалари эътиборидан деярли четда қолаётганини қайд этди. Уларнинг фикрича, бунга сабаб мамлакатда ҳунузгача мавжуд бўлган цензурадир.
Шунингдек, иштирокчилар айни вақтда илмий тадқиқот марказлари ҳам бу мавзуни четлаб ўтишга интилаётганини таъкидланди.
XS
SM
MD
LG