Линклар

Тадбиркорлар Давлат мулки қўмитаси биносини пикет қилди


14 октябрь куни Тошкентда ўттизга яқин тадбиркор Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси биносини пикет қилди.
Норозилик акцияси иштирокчиларидан бир қисми ушбу қўмита раиси Маҳмуджон Асқаровнинг истеъфосини, шунингдек, Чорсудаги чит бозорининг қайтадан очилишини талаб қилди.
Пикетчиларнинг 18 нафари Шаҳрисабз туманидаги «Кеш» акциядорлик жамиятининг собиқ акциядорлари бўлиб, улар ўзларининг акция эгалигига бўлган ҳуқуқлари тикланишини сўради.
XS
SM
MD
LG