Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:20

Халқаро ташкилотлар кичик ва енгил қуроллар савдосига оид шартнома лойиҳасини эълон қилдилар.


14 октябр куни Сиднейда икки одам ўз уйида отиб ўлдирилди.
Якшанба куни Хорватиянинг Осийск шаҳрида бир киши автоматдан ўқ узгани оқибатида икки одам нобуд бўлди.

Покистондаги сунний мазҳабидаги парламент аъзоси Аъзам Тариқ кетаётган машина Исломобод кўчаларининг бирида ўққа тутилгани натижасида жами беш киши ўлди.

АҚШнинг Атланда шаҳридаги черковда бир аёл ўқ узгани натижасида черков ходими ва унинг рафиқаси нобуд бўлди. Уларга қарата ўт очган аёл ўзини-ўзи ҳам отиб ўлдирди.

Бу - сўнгги кунлар ичида дунёнинг турли минтақаларида кичик ва енгил қуроллар ёрдамида содир этилган минглаб қотилликларнинг фақат айримлари.

Куни кеча инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи учта таниқли ташкилот, хусусан Халқаро Амнистия, Британиянинг инсонпарварлик ёрдами кўрсатувчи Оксфам ҳамда кичик қуроллар тарқалишига чек қўйиш бўйича халқаро миқёсда кампания олиб бораётган Экшн “Нетворк” ташкилоти куни кеча Қуроллар Савдосига оид шартнома лойиҳасини эълон қилиб, дунё давлатларини 2006 йилгача уни қабул қилишга чақиришди.

Айни ташкилотлар, Кичик ва енгил қуроллар савдоси муаммоларига доир ҳисобот ҳам эълон қилдилар. Ҳисоботга кўра, ўқотар қуроллар ишлатилишидан йилига 500 мингдан ортиқ одам ўлмоқда.

Ҳисоботда шунингдек, БМТ Бош Котиби Коффи Аннанга асосланиб билдирилишича, ҳар йили ўқотар қуроллардан бошқа турдаги қуролларга қараганда кўпроқ одам нобуд бўлмоқда.

Ҳисобот муаллифларидан бири, Халқаро Амнистия вакили Брайн Вуд Озод Европа – Озодлик радиосига берган интервюсида, ўқотар қуролларга қарши кампанияни олиб бораётган кучлар бирлашса, Қуроллар савдосига оид шартнома дунё давлатлари томонидан 2006 йилгача қабул қилинишига умид билдирди:

“Халқаро Амнистия ташкилоти 100 давлатда фолият олиб боришини биласиз. Бизнинг 70 мамлакатда ваколатхонамиз бор. Оксфам ҳам йирик ташкилот. Бундан ташқари, яна 500та бошқа ташкилот Қуроллар савдосига оид шартнома имзоланиши тарафдоридир. Мана шу учта ҳаракат биргаликда жамоатчилик фикрига катта таъсир ўтказиши мумкин”, - дейди Халқаро Амнистия вакили.

Қуроллар савдосига оид шартнома лойиҳасида қуроллар, айниқса шахсий ўқотар ва бошқа турдаги қуроллар савдоси устидан дунё мамлакатларида назорат ўрнатиш кўзда тутилади.

Женевада жойлашган тадқиқот институти чиқарган ҳисоботга кўра, 2002 йили дунёда 639 миллион ўқотар қуроллар қайд этилган бўлиб, унинг бешдан уч қисми ҳусусий шахсларга, қолган қисми эса, ҳукуматлар назоратида бўлган қуролли кучларга тегишли.

Халқаро Амнистия ташкилоти ходими Брайн Вуд ушбу қуроллар назорати ҳақида шундай дейди:

“Гап қуролларни қандай назорат қилишда. Ҳозиргача ҳеч ким дунёдаги барча ҳукуматларга “қуроллар назорати бўйича бир хил қонун керак”, - деб айтмаган.

Вудга кўра, Халқаро Амнистия ташкилоти Қуроллар савдосига оид шартнома лойиҳасини яратиш устида 1990 йилдан бери иш олиб борган.

Британия Ички Ишлар Вазирлигининг статистик маълумотларига кўра, ўтган йилда Британияда ўқотар қуроллар ёрдамида 10 мингга яқин жиноят содир этилиб, бунинг оқибатида 97 одам нобуд бўлган. АҚШда эса ҳар йили ўрта ҳисобда 30 минг одам ўқотар қуроллар орқали ўлдирилмоқда.

Бироқ, қуроллар маданий ҳаётнинг анъанавий қисми бўлмаган ва полиция ходимлари аксари ўзи билан қурол олиб юрмайдиган Британияда ўқотар қуроллар ёрдамида содир этилаётган жиноятлар сонининг кескин ортгани, британияликларнинг жиддий ташвишига сабаб бўлмоқда.

1997 йилда Шотландиянинг Данблейн шаҳридаги мактабда қуролланган шахс 16 ўқувчини отиб ўлдирганидан кейин Британия ҳукумати ўқотар қуроллар назорати бўйича қатъий қонунлар қабул қилди. Аммо ўша қонунлар вазиятга жиддий таъсир этмади.

Полиция мутахассислари, Британия шаҳарларининг айрим мавзеларида жиноий гуруҳ аъзоларининг ўқотар қуролларни тобора кўпроқ ишга солаётганини катта ташвиш билан қайд этишмоқда.

Лондон шаҳри мэри Кен Ливингстоун ташқи кўринишини ҳақиқийсидан ажратиш қийин бўлган соҳта қуролларни ҳам қонун орқали таъқиқлаш кераклигини алоҳида таъкидлади. Ливингстоун фикрини шундай изоҳлайди:

“Агар биз Оперейшн Тридент номи остида наркотикларга қарши ўтказилган махсус операция натижаларига назар ташласак, жиноятларнинг учдан бир қисми, ҳақиқий қуролга айлантирилган соҳта қуроллар ёрдамида амалга оширилгани муаммосига дуч келамиз. Шу сабабли, биз соҳта қуроллар ҳам таъқиқланишини истаймиз”.

Британия полицияси маълумотига кўра, Лондонда ўтказилган фақат биргина операция давомида, ҳақиқийга айлантирилган 140та шу турдаги ўқотар қурол тортиб олиниб мусодара қилинган.

Айни пайтда, 14 октябр куни АҚШнинг Виржиния штатида бир неча одамни ўлдирган мерган Жон Муҳаммад устидан навбатдаги маҳкама жараёни бошланди. Жон Муҳаммад ҳозирда 18 ёшга тўлган ҳамроҳи Ли Малво билан 2002 йил октябр ойида АҚШ пойтахти ва унинг атрофида 10 одамни мерганлик милтиғида отиб ўлдирган. Жон ва Ли уюштирган ҳужумлар натижасида яна уч одам яраланган эди.

Жон Муҳаммад одатдаги жиноий қонунлардан ташқари 2001 йил сентябрда АҚШга қарши уюштирилган террор ҳужумларидан кейин қабул қилинган Вержиния штатининг терроризмга қарши қонуни асосида ҳам судланмоқда.

Ўша пайтда 17 ёшда бўлган Ли Малво энди вояга етган шахс сифатида судланади. Малво учтидан маҳкама жараёни 10 ноябр куни бошланиши ва Ли Малво ўлим жазосига ҳукм этилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG