Линклар

Туркманистон Туркияга электр етказиб беради.

  • Абдулла Искандар

"Туркманистон Эрон орқали Туркияга электр энергиясини экспорт қила бошлади," дейилади расмий Ашҳобод тарқатган маълумотда.

Бу ҳақда касаллик боис икки хафталик танаффусдан сўнг ишга чиққан Туркманбоши Сапармурод Ниëзов сешанба куни маҳсус фармон ҳам имзолади.

Фармон Туркманистон газеталарида чоп қилинган.
Бу ҳолат "Туркманистонда инсон ҳуқуқлари аҳволи давлатлараро иқтисодий муносабатларга салбий таъсир қилмоқда" деган фикрнинг тескарисидай кўринмоқда. Москвадаги МДҲ институти таҳлилчиси Андрей Грозин гапиради.

Андрей Грозин:
"Туркия ва Туркманистоннинг бошқа иқтисодий ҳамкорлари,ҳусусан туркман газини сотиб олаëтган Украина ва Россия иқтисодий масалалрни инсон ҳуқуқлари аҳволи билан боғлашга мойил эмаслигининг гувоҳи бўламиз.
Бу ерда биз ëндашувнинг бир ëқлама эканлигини кўрамиз. Бу ҳукуматлар биз сиздан газ ëки электр энергияси сотиб оламиз ва сиз олиб бораëтган сиëсат билан ишимиз йўқ қабилида ҳаракат қилишмоқда".


Андрей Грозин таъкидлаган бирëқлама иқтисодий сиëсат қачонгача давом этади?, ва Туркманистонда айнан инсон ҳуқуқларининг бугунги аҳволи боис бу мамлакат билан иқтисодий алоқа қилмаëтган бирор давлат ëки ширкат борми? Биз бу саволларни туркман журналисти Рўзназар Ҳудойбергановга бердик.

Рўзиназар Ҳудойберганов:
"Туркманистонда инсон ҳуқуқлари бузилиши юзасидан норозилик билдирган бирор ширкат йўқ. Инсон ҳуқуқлари юзасидан фақат БМТ,каби ҳалқаро ташкилотлар ташвиш билдиришмоқда."

Рўзиназар оға масалан Бритиш Петролиюм ширкатининиг туркманистонни тарк қилишига нима сабаб бўлди?

"Шел,Бритиш Петролиюм каби катта ширкатлар, Туркманистонда инсон ҳуқуқлари аҳволи ëмонлигидан эмас балки сармоялар учун ҳалқаро стандартлар даражасидаги кафолатнинг йўқлигидан мамлакатни тарк қилишди."

Туркман журналисти Рўзназар Ҳудойберганов фикрлари эди. Шел ва Бритиш Петролиюм каби ширкатлар мамлакатда ўз фааолиятларини тўҳтатар экан, Туркманистон аста -секин иқтисодий қамал холатига тушиб қолиш ҳавфи ҳам йўқ эмас.

Сешанба куни туркманбоши имзолаган, Туркияга Эрон орали электр қувати етказиб бериш ҳақидаги фармон, юзага келган иқтисодий қийинчиликларни тугатишга нечоғлик ëрдам беради. Бу саволга Москвадаги МДҲ институти таҳлилчиси Андрей Грозин жавоб беради.

Андрей Грозин:
"Менимча ҳозир изолияция бартараф қилиняпти деб айтиш қийин. Дунëдаги асосий давлатларнинг Туркманистонга муносабати ҳали оҳиригача аниқланган эмас. Ҳозир Туркманистон режими борасида фақат умумий салбий тасаввур бор ҳолос . Туркманистонда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги вазият яҳшиланмаса мамлакат кучли иқтисодий қамал ичида узоқ қолиб кетиш эхтимоли жуда катта.."

Зеро дейди, гапида давом этиб Грозин фақат якка шаҳс иродасига боғлиқ бўлиб қолган иқтисодий муносабатлар жуда омонат ва мўрт бўлиб қолаверади.

"Тарих тақозосига кўра бу шаҳс лавозимидан кетса,тузилган шартномалар,иқтисодий муносабатларнинг чипакка чиқиш ҳавфи доимо мавжуд. Мамлакатни якка ҳолда бошқараëтган шаҳснинг кетиши билан тўс-тўпалонлар бошланиб кетиши тайин. Бундай вазият Туркманистннинг қўшнилари учун ҳам ва Турманистон билан иқтисодий муносабатлар ўрнатишга уринаëтган давлатлар учун ҳам хатарлидир."

Москвадаги МДҲ институти таҳлилчиси Андрей Грозин фикрлари эди. Хозирча Туркманистон ишлаб чиқараëтган электр қувватининг "Таванир" ширкати воситачилигида Туркияга етказиб берилиши маълум.
XS
SM
MD
LG