Линклар

Ғазо секторида содир этилган терактдан кейин, АҚШнинг Исроилдаги элчихонаси ўз фуқароларини хушëрликка чақирди.


Ғазо секторидаги америкаликларнинг зудлик билан ватанига қайтиши тавсия қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Эрец чегара маскани олдида АҚШ ҳарбийлари автоколоннаси сафида кетаëтган “жип” автомашинаси портлаб кетди.
Исроил радиоси тарқатган хабарга кўра, портлаш оқибатида камида 3 одам ҳалок бўлган. Ушбу ҳодисани Фаластин раҳбари Ясир Арофат ва унинг Бош Вазири Аҳмад Қурейилар қоралади.
- Биз бугунги юз берган ҳодисадан ачинмоқдамиз. Биз бундай ҳаракатларни қоралаймиз,Биз портлашда ҳалок бўлганлар оила аъзоларига чуқур таъзиямизни билдирамиз ва унда яраланганларни тез орада соғайиб кетишига умид қиламиз, - деди Аҳмад Қурейи
Колонна таркибида АҚШ дипломатлари ва Марказий Разведка Бошқармаси ходимлари бўлган.
XS
SM
MD
LG