Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:13

Озарбайжон. Сайловдан сўнг.


Озарбайжон собиқ совет республикалари ичида президентлик отадан ўғилга ўтган биринчи давлат бўлди. 80 яшар Ҳайдар Алиев бундан икки ҳафта олдин АҚШ касалхонасида тўшакда ëтган ҳолда "ўз лавозимини ўғлига васият қилганди"

"Илҳом Алиев мен бошлаган ва ниҳоясига етказа олмаган ишларни якунига етказишга қодир" дейилганди "васиятнома"да.

15 октябр куни ота васиятининг вожиб бўлгани кузатилди.
Мраказий сайлов комиссияси тарқатган маълумотларда Илҳом Алиевнинг 80 фоизга яқин овоз олиб, мутлақ ғолиб бўлгани айтилмоқда.
12 фоиз овоз олгани айтилаëтган "Мусовот" партияси номзоди Иса Гамбар тарафдорлари Бокудаги ғалаба майдонига тўпланишди Полиция ва мухолифат тарфдорлари ўртасида тўқнашув содир бўлди дейди Бокудаги мухбиримиз.
Озодлик мухбирига кўра майдонга 400-500 нафар мухолифат тарафдорлари йиғилган бўлса,улардан уч тўрт баравар кўп полициячилар жалб қилинган.

Полиция зўравонлиги халқаро ташкилотлар вакиллари танқидига сабаб бўлди.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакили Петер Айкер гапиради.

Петер Айкер
600 нафар вакилимиз сайлов ўтаëтган куни,ва тунини, сайлов варақалари саналишини кузатди. Мен кейинги ҳафталар давомида айтганимдек сайлов жараëнида куч ишлатиш юз бериши мумкин ҳолатларнинг эн ëмонидир.Полиция томонидан амалга оширилган тазйиқ алоҳида танқидга лойиқ Бу менинг бугун кечқурун содир бўлган воқеаларга муносабатимдир.

Аммо халқаро ташкилотлар танқиди ва халқнинг норозилигига қарамай алиевлар сулоласининг Озарбайжонда мустаҳкам ўрнашганлиги бугуннинг ҳақиқати бўлиб қолмоқда. Озарбайжоннинг 91-92 йиллардаги президенти Аяз Муталибов гапиради.

Аяз Муталибов:
Ҳа, ҳудди шундай. Бунга шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Бу ворислик катта давлатлар ҳомийлигида таъминланди. Катта давлатлар учун минтақадаги барқарорлик муҳим. Аммо мен бу барқарорликни юзаки барқарорлик деб айтган бўлардим. Хуллас бу барқарорлик Озарбайжонда сулола ҳукмронлигини тақозо қилди. Ҳукумат отадан ўғилга,ўғилдан неварага ўтаверади. Бу ажабтовур прецидент собиқ СССРнинг бошқа давлатларида ҳам давом этса керак.

Биз учун мавҳум келажак эмас балки нима бўлиши аниқ белгиланган ҳозирги вазият муҳим дейди Озарбайжон президенти қошидаги жамоатчилик билан алоқалар маркази бошлиғи Рустам Мамедов.

Рустам Мамедов:
Озарбайжон ҳалқи доимо қадами олдиндан маълум бўлган сиëсатчиларга овоз бериб келган. Бошқа сиëсатчилар эса ҳеч қачон иқтидорда бўлишмаган ва уларнинг жамиятни қайси тарафга элтиши ҳам номалум. Озарбайжонликлар эхтиëткор халқ,улар таваккални ëқтиришмайди.

Аммо 16 октябр куни Ғалаба майдонига тўпланган мухолифат тарафдорлари полиция билан тўқнашув хавфидан чўчимаëтган кўринади. Митингда сўзга чиққан " Мусовот" партияси раиси Иса Гамбарнинг овози сиреналар шовқини билан бўғиб қўйилди.

Ҳукумат қаттиққўл сиëсат билан халқ жиловини бундан буëн ҳам ушлаш ниятида, аммо отасининг эркатой ўғли бўлган Илҳом буни уддасидан чиқа олмаса-керак дейди
Озарбайжоннинг собиқ президенти Аяз Муталибов.

Аяз Муталибов:

"Биласизми мен инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бостириш эвазига қурилган ва 10 йилдан бери давом этаëтган бундай сиëсатнинг яна давом этишига шубҳа билдираман. Кучли шахс тарафидан халқ иродасининг бостирилишини яхши сиëсат деб бўлмайди. Бундай сиëсатни олиб борадиган давлат истиқболга эришмайди".

Озарбайжоннинг собиқ президенти Аяз Муталибов фикрлари эди.
Хозирча Озарбайжон алиевлар сулоласи назоратида қолмоқда.
Илҳом Алиевнинг Ҳайдар исмли ўғли борлиги инобатга олинса, бу сулола умри узоққа чўзиладиган кўринади.
XS
SM
MD
LG