Линклар

logo-print

Наманганнинг Чорсу бозори. Жанжал неча пул


15 октябрь куни Наманган шаҳридаги Чорсу бозори солиқчилар ва ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан қуршаб олинди.

Тадбиркорлардан касса аппаратисиз ишламаслик ва ноозиқ-овқат истеъмол моллари билан савдо қилиш учун махсус ажратилган жойдагина фаолият юритиш талаб этилди.

Солиқчилар савдогарларнинг молларини тортиб олишга урингандан сўнг улар ўртасида жиддий келишмовчиликлар келиб чиқди.

Тадбикорларнинг айтишича, 1 октябрда Вазирлар Маҳкамасининг ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилишни такомиллаштириш тўғрисидаги 330-сонли қарори ижросига киришилгандан буён Наманганнинг Чурсу бозорида шундай ҳолатлар деярли ҳар куни содир бўлмоқда.

Савдо аҳлининг сўзларига қараганда, қўшни мамлакатларда касса аппаратлари Ўзбекистондагидан анча арзон. Бироқ бу давлатлардан шундай аппарат олиб келиб ишлатишга йўл қўйилмайди. Ҳукумат рухсат берган маркадаги касса аппаратлари билан савдо қилиш мумкин, холос. Шу йўл билан ҳукуматга алоқадор айрим кимсалар яхшигина даромад қилмоқда, дейди улар.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларидан бирининг айтишича, Чорсу бозоридаги расталар шу ерда савдо қилувчилар томонидан сотиб олинган. Айни пайтда савдогарлар бошқа бозорга қувилмоқда. Аммо уларнинг жой учун тўлаган маблағини қайтариш ёки янги бозордан текинга жой беришни биров ўйлаб ҳам кўргани йўқ.
XS
SM
MD
LG