Линклар

Озарбайжон марказий сайлов қўмитаси берган маълумотга кўра, Илҳом Алиев президентлик сайловларида ғалаба қозонди.


Илҳом Алиев сайловда қатнашган 91 фоиз одамнинг 79,5 фоиз овозини олишга муваффақ бўлган.
Муҳолифатчи “ Мусавват ” партиясининг етакчиси Исо Қамбар эса 12 фоиз овоз тўплаган.
Озарбайжон марказий сайлов қўмитаси берган маълумотга кўра, бу рақамлар ҳозирча дастлабки маълумотлардир.
Чоршанба куни Бокуда мухолифат етакчиларидан бири Исо Қамбар тарафдорлари ва полиция ходимлари ўртасида тўқнашувлар юз берди. Полиция ходимларига қарши жангда олган жароҳати натижасида 52 ëшлик фуқаро касалхонада жон берган . Тўполон кўтарганлардан 25 нафари қўлга олинди.
Халқаро кузатувчилар ва мухолифат етакчилари овоз бериш жараëнида кўплаб қоида бузилишларининг гувоҳи бўлишган.
XS
SM
MD
LG