Линклар

Кеча Нью-Йорк штатининг Манхэттен мавзеида йўловчи пароми катта тезликда кемалар боғлаб қўйиладиган махсус жойга урилди.


Шаҳар раҳбарларининг маълумотига кўра, камида 10 нафар одам ҳалок бўлган, 34 киши жароҳат олган.
Ҳали аниқланмаган сабабларга кўра Манхэттендан Стэйтен-Айленд оролига кетаëтган паром, шамол ва кучли тўлқинларга қарамасдан, ўз тезлигини туширмаган ва катта тезлик билан қирғоққа бориб урилган. Тўқнашув натижасида ваҳимага тушган одамлар сувга сакраган.
Ушбу йўналишдаги паром қатнови тўхтатилган.
Ҳодисадан сўнг, паром бошқарувчиси ўз жонига суиқасд қилишга уринган.
Нью-Йорк штати мэри Майкл Блумберг мана бундай деди:
- Бу даҳшатли ҳалокат. Паромдаги одамлар ишдан уйга қайтаëтган эдилар ва кутилмаганда ҳалок бўлишди. Биз ҳалок бўлганлар,уларнинг оилалари ҳамда талафот кўрганларнинг тезроқ тузалиб кетишлари учун ибодатлар қиламиз, - деди мэр.
XS
SM
MD
LG