Линклар

logo-print

Атом Энергияси бўйича Халқаро Аегнтликнинг ядровий дастурни тўхтатишга чақираëтганига қарамай, Эрон уранни бойитиш билан шуғулланмоқда.


Бойитилган урандан ядровий қуроллар ишлаб чиқаришда фойдаланиш мумкин.
Бу ҳақда Атом Энергияси бўйича Халқаро Агентлик раҳбари Ал-Барадей, расмий Теҳрон аъзолари билан ўтказган музокараларидан сўнг эълон қилди.
Эрон Президенти Муҳаммад Хотамий Малайзияда ўтаëтган Ислом конференциясида сўзга чиқаркан, Халқаро Агентлик иснпекторларининг мамлакатдаги ядровий объектларини бориб кўришларига розилик билдирди. Аммо агентлик талаб қилаëтган шартларнинг ҳаммаси ҳам адолатли эмас, деди Хотамий.
Эроннинг ядровий қурол устида ишламаяëтганлигини исботлаши учун халқаро агентлик мамлакатга 31 октябрга қадар муҳлат берган.
XS
SM
MD
LG