Линклар

БМТ Хафвсизлик Кенгаши томонидан Ироқ бўйича резолюция лойиҳасининг қабул қилиниши, Ироқда ҳарбий кучлар сонининг ортишига олиб келмаса керак, деб ҳисоблайди АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэлл.


АҚШ пайшанба куни қабул қилинган резолюцияни ўзининг дипломатик ютуғи, деб ҳисобламоқда.
Маълумки, аввал Россия, Германия ва Франция АҚШ ишлаб чиққан резолюция лойиҳасига ўзгартишлар киритилишини таклиф этганди.
Аммо бу мамлакатлар резолюцияга овоз беришига қарамасдан, ўз позициясида қолди. Россия, Франция ва Германия Ироқни қайта тиклашга қўшинларини юбориш ҳамда молиявий ëрдам кўрсатишга қаратилган режаларини бекор қилдилар.
АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэлнинг фикрича, мазуррезолюция Ироқдаги қўшинларнинг кўпайишига сабаб бўлмайди.
- Ироққа қўшин жўнатиши мумкин бўлган мамлакатлар сизга маълум. Бу мамлакатларнинг айримлари қўшимча БМТ резолюцияси қабул қилиниши ва Ироққа қўшинлар юборишда ëрдам берилишини сўраган эдилар. Аммо, мен айни дамда Ироққа қанча ҳарбий кераклиги ҳақида бирон бир рақам келтира олмайман, - деди Колин Пауэлл.
Резолюцияда БМТнинг Ироқдаги ваколатлари доираси кенгайиши белгиланган, аммо минтақадаги ҳарбийларни бошқариш АҚШ зиммасида қолади.
XS
SM
MD
LG