Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:16

Ҳўл мева нега қиммат?


Зикрилло Ишонч «Тупроғи зар, жаннатмакон ўлка» дея таърифланадиган Ўзбекистонда бу йил ҳўл мева аввалги йиллардагидан кўра анча қиммат.

Ўзбекистоннинг деҳқон бозорларига кирсангиз, сарҳил мевалар бисёрлигини кўришингиз мумкин. Лекин уларни сотиб олишга ҳамманинг ҳам қурби етмайди. Чунки мевалар баҳоси ва аҳолининг харид қобилияти ўртасида анча катта фарқ бор.

Мутахассислар мамлакатда ҳўл мева баҳосининг ошиб кетишига асосий сабаблардан бири бу йил об-ҳавонинг анча ноқулай келгани эканини таъкидлайди.

Шу билан бирга, баъзилар бозорнинг қимматлашувига сабаб бўлган бошқа омилни ҳам келтириб ўтади.

Уларнинг фикрича, Ўзбекистон бозорларидаги нарх-навони маҳсулотни Россия ва Қозоғистонга олиб бориб сотадиган савдогарлар белгиламоқда. Яъни, бу савдогарлар ўзбеклардан мевани анча баланд улгуржи нархларда сотиб олаётир. Мазкур мамлакатларда аҳолининг харид қобилияти юқорилиги бундай бизнеснинг анча даромадли бўлишини таъминлайди. Боғбону деҳқонлар эса деҳқон бозорларида фаолият кўрсатадиган майда маҳаллий савдогарларга маҳсулотларини ундан арзонроққа сотишни маъқул кўрмайди. Бу эса ички бозорда нархнинг тушишига тўсиқ бўляпти.

Маълумотларга қараганда, ҳўл мевани Россия ва Қозоғистонга олиб бориб сотадиган тадбиркорлар ҳозир бир килограмм кишмиш узумни 1200 сўм, ҳусайнини 1500-2000 минг, анорни 1000 сўмдан сотиб олмоқда.
XS
SM
MD
LG