Линклар

Бугун Жанубий Корея Ироққа қўшимча куч юборишга қарор қилганини маълум қилди.


Мазкур кучлар Ироқда АҚШ бошчилигидаги кучларга ëрдам беради.
Президент матбуот вакили Юн Тай Юнгга кўра, Ироққа юбориладиган кучларнинг сони ва тури кейинчалик белгиланади.
Ҳозир Жанубий Кореянинг Ироқда тақрибан 700 кишидан иборат ҳарбий бўлмаган кучлари мавжуд. Бироқ, АҚШ Жанубий Кореядан ҳарбий кучлар юборишни ҳам сўрамоқда.
Жанубий Корея ахборот васиталари хабарига кўра, Вашингтон Жанубий Кореянинг тахминан 5 минг аскар юборишини истайди.
XS
SM
MD
LG