Линклар

logo-print

Бугун Швецарияда парламент сайловлари ўтказилмоқда.


Овоз бериш маҳаллий вақт билан ярим кечагача давом этади ва сайловларнинг дастлабки натижалари эртага эълон қилиниши кутилмоқда.
Сайловолди кампанияси давомида ишсизлик, нафақахўрлар ва айниқса, мамлакатга бошпана излаб келаëтганлар масаласига катта эътибор қаратилди.
Кузатувчиларга кўра, Швецария Халқ Партияси сайловларда ғалаба қозониши ва парламетдаги 200та ўриннинг аксариятини эгаллаши мумкин.
БМТнинг мухожирлар масаласи билан шуғулланувчи агентлиги Швецария Халқ Партиясининг сайловолди кампаниясини танқид қилди. Ушбу партия Швецарияда жиноят содир қилиш ортганига мамлакатга бошпана излаб келаëтганларни айбламоқда.
XS
SM
MD
LG