Линклар

Бугун Толиблар Афғонистоннинг шарқий қисмидаги Америка ҳарбий базасига ҳужум қилгани билдирилди.


Хабарларга қараганда, бугун эрталаб Хўст шаҳри яқинидаги ҳарбий база олдида бошланган тўқнашув ҳали ҳам давом этмоқда. Мазкур базада Америка ва Афғонистон ҳукумат кучлари жойлашган. Айтилишича, Америка ҳарбий учқичлари Толибларнинг позицияларини бомбардимон қилмоқда.
Бошқа хабарларга кўра, бугун Кунар вилоятида юк машинаси портлатилгани оқибатида тўрт одам нобуд бўлган ва беш киши яраланган. Афғонистон расмийлари Толиблар ва Ал-Қайда жангариларини портлашни уюштирганликда айбладилар.
Айни пайтда, БМТ матбуот вакили жума куни Афғонистонда тахминан 100 минг собиқ жангчини қуролсизлантириш ишлари бошланишини маълум қилди. Маълумотларга кўра, қуролларини кўнгилли равишда топширган собиқ жангчиларга медал ва гувоҳнома берилади.
XS
SM
MD
LG